«Касблар фестивали» кўргазмаси ўтказилди.

Тошкент шахар Чилонзор тумани 1- сонли касб-ҳунар мактабида ўқувчи ёшларни иқтидорини намаён этиш, уларни билим билан бир қаторда касблар бўйича кўникмаларини ортириш мақсадида «Касблар фестивали» кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада иқтидорли хаваскор ёшлар томонидан тайёрланган электротехника жихозлари макетлари,инновацион ихтиролар, мобиль дастурлар,технологик қурилмаларни прототиплари намойиш этилди. Ғолиб иштирокчиларга «Ўзэлтехсаноат» ва унинг таркибига кирувчи корхоналар, тармоқ касаба уюшмаларининг совғалари топширилди

Print Friendly, PDF & Email