Комбинатда Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган спартакиада ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан комбинат ишчи-ходимлари ўртасида спорт спартакиадаси ўтказилди.
Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган спорт мусобақаларида ишчи-ходимлар стол тенниси, енгил атлетика, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун қизғин ва муросасиз баҳс олиб бордилар.
Мусобақалар давомида иштирокчилар юқори натижалар қайд этиш учун ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, зукколиги ва спорт маҳоратини намоён этдилар.
Беллашувлар якунига кўра, спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган бундай спорт тадбирлари ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва жамоада соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Барча ғолиб ва совриндорларни самимий муборакбод этамиз ва уларга келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email