Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ўрганилди.

2023 йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғидаги корхоналарнинг ходимлар бўйича инспекторлари, ҳуқуқшунослари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларига Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан тасдиқланган янги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятини  ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон металлургия  ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Н.Сатторов, Вилоят кенгаши раиси Ш.Бутаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти Кенгаши аппаратининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усманов ва Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Д.Каюмовлар сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти,  меҳнат муҳофазасига оид қонун ҳужжатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.

Мазкур тадбирда 121 нафар иштирокчилар  қатнашди.

Print Friendly, PDF & Email