Наманган «МЕХМАШ» МЧЖ да “Меҳнат мухофазаси маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида “Мехнат мухофазаси хафталиги” деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 6 апрелдаги 6-81 “с”-сонли, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 07 апрелдаги №5-18 «с» сонли “Меҳнат муҳофазаси ҳафталиги”ни ташкил этиш тўғрисида ижроқўм қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

Наманган «МЕХМАШ» масъулияти чекланган жамияти директорининг 2022 йил 20 апрелдаги буйруғи асосида 21-28 апрель кунлари “Меҳнат мухофазаси маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида “Мехнат мухофазаси хафталиги” деб эълон қилинди. Хафталик доирасида корхонанинг барча цехларида давра сухбатлари ўтказилди.

28-апрель куни “Бутунжахон мехнат мухофазаси куни”га бағишлаб энг фаол ва масъулиятли 32 нафар ҳодимларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email