“Сен азизсан муҳтарам аёл” маданий-маърифий байрам тадбири ўтказиди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент худудий кенгаши томонидан “8-Март Халқаро хотин –қизлар” куни муносабати билан тармоқ касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган   аёлларни қадрлаш мақсадида улар учун “Сен азизсан муҳтарам аёл” маданий-маърифий байрам тадбири ўтказиди.

Тадбирга 100 нафарга яқин тармоқнинг касаба уюшма фаоллари, ишлаб чиқариш илғорлари, ўқитувчи, мураббийлар, турли касб эгалари таклиф этилиб, байрам дастурхони ташкиллаштирилди.  Мукимий номидаги Давлат мусиқали театрининг таникли актери Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Александр Бекжонов ва Нихол мукофоти лауреат таникли эстрада хоандаси Ниғматжон Душамовлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар,аёлларни улуғлаб айтилган  монологлар, сахна парчалари билан  мехмонларга юкори кайфият улашдилар.

Мехмонларни тармоқ Республика Кенгаши раис ўринбосари Ш.Исроилов ва йирик касаба уюшма ташкилотлари раислари байрам муносабати билан қутлаб, табрикларини тақдим этишди.

Тадбир давомида кўп йиллик касаба уюшмаларидаги фаол хизматлари учун бир гурух ходимлар Худудий кенгашнинг ташаккурномаси билан , хамда барча байрам тадбири иштирокчилари гул ва  эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email