“Спорт нафислик ва саломатлик манбаи”

 «UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшма кумитаси томонидан

8 -март «Хотин кизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи хотин-кизлар ўртасида 2023 йил 26 февраль куни

“Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақасининг Стол тенниси, 60-метрга югуриш , Шашка ва Арқон тортиш  турлари бўйича мусобака байрамона рухда уюшкоклик билан утказилди. Спорт мусобакасини корхона касаба уюшмаси раис ўринбосари А.Юсупов  кириш сузи билан очди ва спорт мусобака  катнашчиларини кириб келаётган 8 -март «Хотин кизлар куни» байрам билан кизгин табриклади. Спорт мусобақаларида 150 нафардан зиёд корхонада ишловчи фаол хотин-кизлар иштирок этдилар хамда мусобақа голиблари корхона  касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email