Устоз металлурглар тақдирланишди

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан «Таъзим сизга, азиз устозлар!» тадбири ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб комбинат бошқарув раисининг умумий масалалар бўйича ўринбосари Акмал Шарипов ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Иброхимжон Қодиров металлургларни олиб бораётган меҳнат фаолиятларини юксак эътироф этишиб, уларни байрам билан дилдан табриклашиб самимий тилакларни билдиришди.

Шундан сўнг байрам муносабати билан комбинатимизда турли хил касбларда кўп йиллар давомида самарали фаолият олиб бораётган бир гурух устоз металлургларга фидокорона хизматларини юксак қадрлаб комбинат бошқаруви ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғлар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email