Эзгу амаллар бардавом.

«8-март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан бугун бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари комбинатда фидокорона меҳнат қилган меҳнат фронти қатнашчилари 96 ёшли Амина ая Камалова ва 94 ёшли Клавдия Цой хонадонларига ташриф буюришди.
Ёши улуғ онахонларни ва байрам билан табриклашиб эзгу тилакларини билдиришди ва байрам муносабати билан комбинат раҳбарияти томонидан ажратилган пул мукофотларини топширишди.
Баҳор айёми арафасида бундай ғамхўрлик ва эътибордан хурсанд бўлган ёши улуғ нуронийларимиз комбинат раҳбарияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Print Friendly, PDF & Email