Янги йил шукуҳи

Янги йил байрами муносабати билан бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинатда меҳнат қилаётган кам таъминланган эхтиёжманд оилалар фарзандлари учун Тошкент шахрига сайёхат ташкил этилди.Дастлаб болалар Ўзбекистон давлат тарихи музейида бўлишиб, бу ерда юртимиз қадимий тарихига оид қўлёзмалар турли мавзулардаги экспонатлар ва бугунги кунга қадар тарихий ривожланиш даври билан танишиб катта таассурот олдилар.Кунинг иккинчи яримида «Зарафшон» концерт залида янги йил байрамига бағишлаб болалар учун намойиш этилган театрлаштирилган томошага ташриф буюришди. Ушбу томошада болалар актёрларнинг ёрқин ижроларидан бахраманд бўлишиб ажойиб кайфият ва бетакрор унутилмас тассуротларга эга бўлишди.Сайёхат давомида ишчи-ходимлар байрам арафасида уларнинг фарзандлари учун мана шундай унутилмас сайёхатини, маданий ҳордиқни ташкиллаштирган бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email