«Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятининг бир гурух ишчи-ходимлари Ўзбек Миллий Академик театрининг 107- ижодий мавсумининг очилиш тадбирида иштирок этишди

«Ўзметкомбинат» АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бир гурух комбинатимиз ишчи-ходимлари Ўзбек Миллий Академик театрининг 107- ижодий мавсумининг очилиш тадбирида иштирок этишиб, спектакль томошасида бўлиб қайтишди.

✅Дастлаб спектакль бошланишидан аввал саҳнага гулдурос қарсаклар билан театрнинг нуроний устоз санъаткорлари ҳамда театр жамоаси чиқиб, томошабинлар билан дийдорлашишди! Шундан сўнг театрининг бош директори, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев барчани янги ижодий мавсумини очилиши билан табриклаб, томошабинларга самимий тилакларини билдириб ўтди.

Театрнинг 107 ижодий мавсуми очилишда томошабинларга Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.

✅Комбинатимиз ишчи-ходимлари махоратли актёрлар ва актрисалар ижросидаги спектаклдан завқ олишиб, бахраманд бўлишди. Ҳамда мана шундай унутилмас ёқимли таассуротлар ва маданий хордиқни ташкил этган комбинат касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

«Ўзметкомбинат» АЖ  касаба уюшмаси қўмитаси

 

Print Friendly, PDF & Email