«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Узоқов Ахмаджон Илхомжонович бошқа ишга комбинат саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экология департаменти директори лавозимига тайинланиши муносабати билан «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Қодиров Иброхимжон Махаматхонович «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига сайланди. Бунга қадар у комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган мажлисида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди. Шу билан мажлис ўз ишини тугаллади.

Print Friendly, PDF & Email