«Ўзметкомбинат» касаба уюшмаси қўмитасида ишчи-ходимларни овқатланиш шароитларини янада яхши йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

«Ўзметкомбинат» касаба уюшмаси қўмитасида цех касаба қўмита раислари иштирокида ишчи-ходимларни овқатланиш шароитларини янада яхши йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰Мазкур йиғилишда қатнашган овқатланиш комбинати бошлиғи Мархабо Холикова бугунги кунда комбинат цехларида жойлашган ошхоналарда ишчи-ходимлар учун буюртма қабул қилиб, хизмат кўрсатувчи янги замонавий электрон овқатланиш тизими хақида ва бу тизимни келгусида янада яхши ишлаши борасида амалга оширилаётган ишлар хақида тўхталиб ўтди.

🔹Шунингдек Мархабо Холикова яқин хафталарда бошлаб, ишчи-ходимларни овқатланиш шароитларини янада яхши йўлга қўйиш мақсадида барча цехлардаги ошхоналарда кўпроқ калорияга бой таомларнинг сони кўпайтирилиши ҳамда хафталик таомномлар тузилиши хақида айтиб ўтди.

🔸Йиғилиш давомида мавзу юзасидан цех касаба қўмита раислари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email