«11-ноябрь касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти Кенгашида «Заковат» интелектуал ўйини ўтказилди

«11-ноябрь касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти Кенгашида 6 та корхона ходимлари ўртасида «Заковат» интелектуал ўйини ўтказилди.

Тадбирда, «Уз Донг Жу Пэйнт Ко», «Уз СемЮнг Ко», «Уз Корам» МЧЖ, «Асака автомобилсозлик коллежи», «Уз Тонг Хонг» ва «Андижон автотеххизмат МЧЖ» корхоналаридан жами 6 та команда шакллантирилди, ҳар бир командада 5 тадан иштирокчи қатнашди. 

Қизғин бахс-мунозараларга бой ўтган тадбирда:

3-ўрин «Уз Корам» МЧЖ

2-ўрин «Уз СемЮнг Ко»

1-ўрин «Уз Донг Жу Пэйнт Ко» жамоаларига насиб этди.

Ғолиблар ва иштирокчилар Кенгашнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email