11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносиб кутиб олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб эълон қилиниб, мана уч йилдирки ноябр ойининг ўн биринчи санаси Мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда.Шу муносабат билан Республикамиз, қолаверса вилоятимизнинг барча меҳнат жамоаларида ҳам байрам арафасида маданий-маърифий, спорт ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.Шундай тадбирлардан бири Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд автомобиль заводи МЧЖнинг спорт базасида спортнинг мини-футбол тури бўйича тармоқ вилоят кубоги мусобақалари ўтказилди.Мусобақаларда тармоқнинг йирик корхоналари ҳисобланмиш “Uz Avto TRAILLER” МЧЖ, “UZ TBM ҚК” МЧЖ, “Элхолдинг” ИИЧК, “Самарканд автомобиль заводи” МЧЖнинг 2та жамоаси, “Жиззах аккумлятор заводи” МЧЖ ҳамда “ADM JIZZAKH” МЧЖлар (жами 7та жамоа) иштирок этди.Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинларда 3-ўринни “Самарканд автомобиль заводи” МЧЖ, 2-ўринни “UZ TBM” ҚК МЧЖ (МАН з-д) жамоаси, ҳамда 1-ўринни Uz Avto TRAILLER МЧЖ жамоалари қўлга киритишди.Фахрли 1-3 ўринларни қўлга киритган жамоалар вилоят Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиб, ғолиб жамоага вилоят Кенгаши кубоги тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email