2022 йил 28 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси тўғрисида.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январь “ 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йУналиши бУйича Харакатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йи.ли“да амалга оширишга оид давлат дастури тугрисида“ги ПФ-56З5-сон Фармонига асосан Узбекистон Республикасининг янги Мехнат кодекси лойихаси ишлаб чикилди.

Ушбу кодекс мамлакатимизда давлат ва жамият хаётида амалга оширилаетган ислохотлар, ижтимоий соха ва иктисодиётни ривожлантириш, жумладан, инвестиция мухитини яхшилаш борасида Узбекистон Республикаси мехнат конунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йУналишларини белгилайди.

Бу кодексни ишлаб чикишнинг бир катор объектив сабаб ва шароитлари мавжуд.

1995 йилда кабул килинган амалдаги Мехнат кодекси тахрири замонавий вокеликка мос келмай колгани, фукароларни мехнат фаолиятига жалб килишнинг янги турли хил шаклларининг фаол ривожланишини хисобга олмаслиги, иш берувчиларга кушимча одамларни мехнатга жалб килишнинг содда шаклларини танлашга имкон берадиган мослашувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун етарли шарт-шароитларни яратмаслиги (массиан, маусулот, товарлар ва хизмат.чар учун мавсумий талабнине ошиши), колаверса, демократик давлатда ижтимоий шериклик борасида етарлича нормаларнинг мавжуд эмаслиги, юкорида кайд этилган сабаб ва шароитлар жумласидандир.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ” Узбекистон Республикасининг Мехнат кодексини тасдиклаш тугрисида”ги УРК-798-сон Конунни имзолади.

Мазкур Конунда Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигига бошка манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда Мехнат кодексининг ижросини, ижрочиларга етказилишини хамда мохияти ва ахамияти ахоли Уртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Касаба уюшмаларининг Уставларида белгиланган асосий вазифалари ходимларнинг мехнат хукукларини химоя килиш бУлганлиги сабабли янги Мехнат кодексини аввало касаба уюшмаларида, шунингдек, мехнат жамоаларида кенг куламда тарнибот килиш ва тушунтириш касаба уюшмаларининг бугунги кундаги долзарб вазифасидир.

Юкорида кайд этилган Мехнат кодексини таргибот килиш ва кенг омма Уртасида тушунтириш ишларини амалга ошириш хамда мехнаткашларнинг мехнат хукуюларини химоя килишни таъминлаш максадида Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ижроия кумитаси карор килади:

  1. ” Узбекистон Республикасининг Мехнат кодексини тасдиклаш Огрисида”ги УРК-798-сон Конуни имзолангани хамда мазкур Конун расман эълон килинган кундан эътиборан олти ой утгач кучга кириши маълумот ва ижро учун кабул килинсин.
  2. Тармок касаба уюшмалари Республика хамда Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг худудий Кенгашлари:

1 хафта муддатда Узбекистон Республикаси Мехнат кодекси матнини узларининг сайланма органлари, аппарат ходимлари, шунингдек, тармок ва худудлардаги мехнат жамоаларига етказиш ва 2023 йилнинг 29 апрелига кадар (биринчи бОСКИЧ) улар Уртасида Мехнат кодексининг мохияти ва ахамияти тушунтирилишини таъминлаш бУйича аник режа-жадвал ишлаб чикиб тасдикласин ва бажарилишини таъминласин;

Режа-жадвални сифатли амалга ошириш максадида зарур холларда мехнат хукуки сохасидаги етук мутахассисларни тулов-контракт асосида жалб этсин.

З. Мехнат кодексини таргибот килиш, унинг мохияти ва мазмунини тушунтириш ишларида куйидагиларга:

амалдаги Мехнат кодекси билан янги Мехнат кодексини фаркловчи асосий нормаларга;

Мехнат кодексидаги тубдан янги нормаларга;

ижтимоий шерикликнинг, шу жумладан, уч томонлама ижтимоий шерикликни кенгайтирилганлигига;

ходимларнинг мехнат таътиллари        борасидаги   кафолатларининг кенгайтирилганлигига;

муддатли мехнат шартномасини тузиш тамойиллари ва асослари Узгарганлигига;

мазкур Мехнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатлари балансини таъминлашга каратилганлигига;

айрим тоифадаги ходимлар мехнатини хукукий жихатдан тартибга солишнинг узига хос хусусиятларига;

ходимларнинг мехнат мухофазаси, мехнат хукукдарининг химоя килиниши, мехнат низоларининг куриб чикиш тартибига;

мехнат муносабатларида жамоатчилик назоратини олиб бориш тартибига алохида эътибор каратилсин.

  1. 2022 йил 20 ноябрга кадар тасдињланган режа-жадвални ва хар ойнинг 10-санасига кадар унинг бажарилиш юзасидан ахборотни Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Юридик бУлимига тщдим этсин.
  2. Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Юридик булими (Х. Премкулов):

тармок касаба уюшмалари Республика хамда Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг худудий Кенгашлари томонидан такдим этилган режажадвалларнинг бажарилишини назоратга олеин ва ижроси юзасидан хар ойнинг 15 санасига кадар Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисига маълумот киритиб борсин;

тушунтириш ва таргибот ишларининг биринчи боскичи якуни бУйича Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия кумитасига ахборот ва амалга оширилган ишларнинг натижадорлигидан келиб чиккан холда Мехнат кодексини таргибот килиш ва тушунтириш ишларини иккинчи боскичда давом э-ггириш бУйича таклифлар киритсин;

Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мехнат инспекцияси (К.Киргизалиев), Федерация аппаратининг Мехнатни мухофаза килиш (Н.Гаибназарова) ва Мехнаткашларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини химоя килиш (М.Исаев) бУлимлари билан биргаликда тармок касаба уюшмалари Республика хамда Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг худудий Кенгашларига Мехнат кодексини тарнибот килиш, унинг мазмун-мохиятини тушунтириш ишларида якиндан амалий ёрдам курсатсин.

  1. Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Мехнаткашларнинг икгимоий-икгисодий манфаатларини химоя килиш булими (М.Исаев) 1 ой муддатда Мехнат кодексининг нормаларини инобатга олган холда бошка тегишли бУлимлар билан биргаликда 2023 йил учун Жамоа шартномаси макетини ишлаб чиксин ва унинг 2023 йилнинг иккинчи ярмидан тадбик этилиши чораларини курсин.
  2. Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати (М. Урмонбекова) оммавий ахборот воситалари оркали Мехнат кодексининг мохияти ва мазмунини касаба уюшмалари томонидан кенг омма Уртасида тушунтириш хамда таргибот килиш ишларини ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаетган ишларни тизимли равишда Федерациянинг веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёритишни амалга ошириб борсин.
  3. ”Ишонч” ва Ишонч-Доверие” газеталари тахририяти (Х.Эрматов)дан Мехнат кодексини таргибот килиш, унинг мохияти ва мазмунини тушунтириш ишларида фаол иштирок этиш хамда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаетган ишларни Республика босма нашрлари хамда ”Ишонч” ва ”ИшончДоверие” газетиари сахифаларида кенг ёритиб бориш суралсин.

Мазкур карор ижросини назорат килиш Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг Уринбосари Б.Махмадалиевга юклатилсин.

Янги Меҳнат кодекси (ЎРҚ-798)

Print Friendly, PDF & Email