2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми доирасида 2023 йил 4 май куни Фарғона вилоятига Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Баткен вилоятлари касаба уюшма ташкилотлари раҳбариятидан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида Фарғона шаҳрида йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиш мақсадида “Автоойна” МЧЖ корхонасига делегациянинг ташрифи бўлиб ўтди.

Делегация аъзоларига “Автоойна” МЧЖ фаолияти билан танишув презентацияси, корхонада хавфсизлик техникасига риоя қилиш қоидалари, касаба уюшмасининг фаолияти ҳамда меҳнаткашларга яратилган шароитлар билан таништириб чиқилди.

Корхонага ташриф делегация аъзоларида улкан таасуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email