29 февраль куни “Ўзметкомбинат” АЖ меҳнат жамоасининг жамоа шартномаси ва унинг иловаларини 2019 йилда бажарилиши, 2020-2022 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини тасдиқлаш бўйича конференция ҳамда комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, ташуилий ишлар бўлим мудири Р.Самарбеков, мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири М.Исаев ҳамда «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.ХАкулов иштирок этдилар.

  Конференцияда 2019 йилда жамоа шартонамасини қандай бажарилганлиги бўйича комбинат бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси Сергей Вьюненконинг ҳисоботи ва комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқовнинг ҳисоботлари тингланди. 2019 йилда жамоа шартномасиининг бажарилиши бўйича далолатномани комбинат бошқарув раиси ўринбосари Музаффар Убайдуллаев ўқиб берди.

  Шундан сўнг бўлиб ўтган муҳокамаларда электрда пўлат эритиш цехи электромонтери Шерзод Мусаев, электр тармоқлари ва подстанциялари цехи муҳандиси Гулнора Мусулмонова сўзга чиқдилар. Конференцияда делегатлар комбинатда жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилишини қониқарли деб топдилар.  Аҳмаджон Узоқов 2020-2022 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳаси тақдим этди. Лойиҳанинг муҳокамасида 1-навли прокат цехи чилангари Жаҳонгир Гургунбоев, ХИМИЧ цехи сирловчиси Камола Ёрматовалар сўзга чиқишди. Шундан сўнг делегатлар янги жамоа шартномасини бир овоздан қабул қилишди.

2015-2019 йиллар давомида касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти бўйича комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Иброҳим Қодиров ҳисобот берди. Тафтиш комиссияси аъзоси Сайёра Умарова маърузаси ҳам тингланди.
Муҳокамаларда 2-навли прокат цехи техниги Искандар Рахматуллаев, комбинат марказий лабораторияси лаборанти Махлиё Рахматова, овқатланиш комбинати табелчиси Гули Норматовалар сўзга чиқишди.

Муҳокамалардан сўнг комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилиб, комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг 17 кишидан иборат янги таркиби ва қўмита раислигига Аҳмаджон Узоқов қайтадан сайланди.
Шунингдек, комбинат касаба уюшмаси қўмитаси тафтиш комиссияси таркиби ва раиси сайланди.

Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, комбинат бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Сергей Вьюненко, комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов делегатларнинг саволларига жавоб беришди.

Print Friendly, PDF & Email