«Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган тадбирлар давом этмоқда

“UzAuto Motors” AJ Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги Асака автомобилсозлик заводида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб корхона рахбарияти хамда касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилди.Касаба уюшма хисобидан корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимлар оилаларидан ва кам таъминланганлар оилаларидан хабар олиниб, уларга 110  дона озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб тарқатиб берилди. Бундан ташқари Корхонада ишловчи Афгон уруши ва Чернобиль авариясини тугатиш ишлари қатнашчиларига хамда Улуғ ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларни 47-нафарига хар бирига корхона ва касаба уюшма хисобидан пул мукофоти ажратилди.

 

Print Friendly, PDF & Email