5 йиллик фаолият юзасидан навбатдаги, VII Қурултой бўлиб ўтди

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 24 июндаги 18 – 17 с- сонли қарорига асосан, 2020 йил 28 август куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VII – Қурултойи бўлиб ўтди.

Белгиланган вакиллик меъёрига мувофиқ жами 55 нафар делегат сайланган, шулардан – 53 нафари иштирок этди. Қолган 2 нафар делегат узурли сабабларга кўра (1 нафари – коронавирусга чалинган, 1 нафари эса ўз хохиши билан ишдан бўшаган) иштирок этмади.

 Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович қатнашдилар. Шунингдек, Курултой ишида “Ўзбекистон  Кахрамони” – “Ўзметкомбинат” АЖ  пўлат эритувчиси Тўйчиев Алим Исмоилович хамда тармоқнинг ижтимоий шериклари  “Ўзавтосаноат”, “Ўзагротехсаноатхолдинг” Акциядорлик Жамиятлари, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, тармоққа қарашли Тошкент Турин политехника университети ректори Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич қатнашдилар.

Бундан ташқари Қурултой ишида тармоққа қарашли қорхона ва ташкилот раҳбарлари ва таклиф этилган бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этишди.

Қурултой ишини олиб бориш учун Қурултойнинг ишчи органлари сайланди, яъни Раёсат, котибиёт, саноқ ва таҳририят комиссиялари.

VII – Қурултой кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган фаолияти тўғрисида Республика Кенгашининг ҳисоботи ва келгусидаги вазифалари ҳақида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг 2015 йилдан – 2020 йилгача фаолияти тўғрисида ҳисоботи.

3.Ўзбекистон Республикасининг янги «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқиб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Уставига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисида.

  1. Тармоқ касаба уюшмаси органи номини ўзгартириш тўғрисида.
  2. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низом ҳақида.
  3. 6. Сайловлар:

—  Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси раисини сайлаш тўғрисида;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисида;

—  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аъзолигига вакиллар сайлаш тўғрисида.

  1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси VII-Қурултойи делегатлари ваколатларини сақлаб қолиш тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига қўшимча ваколат бериш тўғрисида.

 Қурултойни  биринчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган фаолияти тўғрисида Республика Кенгашининг ҳисоботи ва келгусидаги вазифалари ҳақида” ги масаласи юзасидан Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакуловни маърузаси тингланди. Бунда 5 йил давомида тармоқ касаба уюшмасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот эшитилди ва келажакка режалаштирилган вазифалар белгиланди. Шу билан бирга, мавжуд камчиликлар бўйича ҳам гапириб ўтилди, уларни бартараф этишда дастлабки чоралар белгиланди.

Қурултойни иккинчи масаласи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг 2015 йилдан – 2020 йилгача фаолияти тўғрисида ҳисоботи” юзасидан тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раиси Махкамбой Алибоевни ҳисоботи тингланди. Яъни ҳисобот йилларда тармоқнинг касаба уюшма ташкилотларида молиявий йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида эшитилди.

Музокараларда тармоқнинг бошланғич ташкилотлар раислари сўзга чиқиб,  ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан тармоқ касаба уюшмаси фаолиятига баҳо бердилар. Шунда Республика Кенгаши билан хамкорликда амалга оширилган ишлар бўйича, биргаликда ўтказилган тадбирлар, ташкил этилган кўрик-танловларда қатнашиб, эришилган ютуқларга, олган мукофотларга, биргаликда ўтказилган сайёр йиғилишлар ва туристик саёҳатлардаги иштироки, шунингдек, Республика Кенгаши мутахассилар томонидан жойларда кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида таъкидланди. Шунингдек, ҳалқаро учрашувларни ташкил этишда ҳамда ҳорижий давлатларда бўлиб ўтган тадбирларда қатнашганлиги ҳақида алоҳида туҳталиб ўтилди.

Шу билан бирга юзага чиққан камчиликлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди. Уларни бартараф этишда таклифлар киритилди. Шунингдек, бошланғич ташкилотлар раислари томонидан ўз фаолиятидаги юқори органларда ҳал бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Ш.С.Жавлоновга мурожаат қилинди.

Шулардан келиб чиқиб, сўзга чиққанлар тармоқ касаба уюшмаси фаолияти бўйича Республика Кенгаши ҳисоботига баҳо бердишди.

Шундан сўнг, сўзга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович чиқдилар.

Сўнгра Қурултойни 1 ва 2 — чи масалалари юзасидан қарорлар қабул қилинди. “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган фаолияти тўғрисида” Республика Кенгашининг ҳисоботи қониқарли деб топилди.

Қурултойни кун тартибидаги кейинги 3-чи “Ўзбекистон Республикасининг янги «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқиб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Уставига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисида”ги  масаласи бўйича сўз Республика Кенгаши раиси ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумаровичга берилди. Шунда тармоқ касаба уюшмаси Уставига киритилган асосий ўзгаришлардан бири, бу тармоқнинг худудий касаба уюшма Кенгашларни (янги Қонун бўйича бўлинмаларни) жорий этиш тўғрисида. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси органини номига ўзгариш киритиляпти. “Республика Кенгаши Раёсати” “Ижроия Қўмитаси” деб номланади.

Шундан келиб чиқиб, кун тартибидаги кейинги 4 – чи “Тармоқ касаба уюшмаси органи номини ўзгартириш тўғрисида”ги масаласида “Республика Кенгаши Раёсати” “Республика Кенгаши Ижроия Қўмитаси” деб номланади.

Кун тартибининг 5 – чи “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низом ҳақида”ги масаласида  ҳам янги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб, Низомга қўшимча ва ўзгаришлар киритилди.

Сўнгра Сайловларга ўтилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзолари таркибига тармоқда кўп йиллардан бери ишлаб келаётган, тажрибали, обру – эътиборга эга 38 нафар касаба уюшма фаоллари сайланди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси этиб Хакулов Ахмаджон Махмудович сайланди.

Сўнг тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзолари хамда улардан тафтиш комиссияси раиси хам сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  VIII Қурултойига белгиланган вакиллик меъёрига мувофиқ 15 нафар делегатлар номзоди сайланди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аъзолигига 2 нафар вакил сайланди.

Сайловлардан сўнг Қурултой кун тартибидаги  қолган 2 та масала кўриб чиқилди. Яъни “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси VII -Қурултойи делегатлари ваколатларини сақлаб қолиш тўғрисида” ва “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига қўшимча ваколат бериш тўғрисида” ҳақидаги масалалар.

 Йиғилиш якунида Қурултой иштирокчилари билан атрофлича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди ва янги сайланган номзодларга келажак ишларида муваффақиятлар тиланди.

Шу билан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VII – Қурултойи ўз ишини тугатди.

Print Friendly, PDF & Email