8 апрель куни Узметкомбинат Касаба уюшмаси қўмитаси «Аршин мал алан» мусиқали комедияси томошасига ташриф буюришди.

8 апрель куни Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гурух ишчи-ходимларимиз Ўзбек Миллий Академик драма театрида намойиш этилган Озарбайжон бастакори ва драматург Узеир Гаджибековнинг машҳур «Аршин мал алан» мусиқали комедияси томошасига ташриф буюришди.

«Аршин мал алан» мумтоз мусиқали комедияси металлургларимизга бир олам кулги ва қувонч улашди. Улар спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email