Айни кунларда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Пежо Ситроен” гуруҳи билан ҳамкорликда барпо этаётган автомобиль заводининг қурилиши қизғин паллада, деб хабар бермоқда ЎзА.
Янги заводда йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган Peugeot ва Citroеn енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион евро. Лойиҳани амалга оширишга умумий қиймати қарийб 130 миллион евролик инвестиция жалб этилмоқда.
“2019 йилда корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди ва йилига 16 минг дона замонавий автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади”, – дейди “Пежо Ситроен” гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран.
Маълум қилинишича, маҳсулот ички бозордан ташқари яқин ва узоқ хориж давлатларига ҳам экспорт қилинади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: