Ўзметкомбинат АЖ 2017 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолиятини қисқа сатрларда сарҳисоб қилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида комбинатда 322 262 тонна пўлат эритилиб, 372 919 тонна прокат махсулотлари, шу жумладан 95 020 тонна пўлат золдирлар ҳамда 5,4 минг тонна пўлат симлар ишлаб чиқарилди. Истеъмолчиларга 28 961 949 минг сўмлик халқ истеъмоли моллари жўнатилди. Бу борадаги режалар ўз вақтида адо этилди.

2017 йилнинг олти ойида комбинатда маҳаллий хом ашёлар негизида 14,7 млрд. сўмлик махаллийлаштирилган махсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган топшириқ зиёди билан бажарилди.

Кооперация биржаси доирасида тузилганидек биринчи ярим йилликда «Ўзметкомбинат» АЖ жадвалда белгиланган 153,4 млрд сўм ўрнига амалда 155,4 млрд. сўмлик шартномаларни амалга оширди.

Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича комбинатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи 3 фоизга ёки 23 млрд. сўмга камайтирилди.

Инвестиция ва модернизация дастурлари асосида 2017 йилнинг биринчи ярмида комбинатда 11 та инвестиция дастури асосида 31,8 млн. доллар миқдорида капитал маблағ ўзлаштирилди. Прогноз топшириғи ошиғи билан бажарилди.

 

Print Friendly, PDF & Email