«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши юридик хизмати томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳақида маълумот

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши юридик хизмати томонидан ва тармоқ тизимидаги барча касаба уюшма қўмитаси ташкилотларида касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар, яъни меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнатга оид хуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномаларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг жойлардаги ижроси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш, хуқуқий маслахат ва ҳуқуқий тарғиботларни ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги саҳаларида бир қатор ишлар амалга оширилди жумладан:

  1. Қонун ижодкорлиги саҳасида:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 26.01.2017 йилдаги БМ-08/117-сон хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга олиб келувчи қонунчиликдаги нормаларни чиқариш (олиб ташлаш) билан боғлиқ тадбирларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши муносабати билан таклифлар тайёрланиб, Федерация Кенгашига тақдим этилди.

Бундан ташқари, Федерацияси Кенгашининг 28.07.2017 йилдаги
БМ-08/1192-сон хатига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий базаси, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини такомиллаштириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган низомга;

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи – уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низомга;

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низомга тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

  1. Тармоқ тизимидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши саҳасида:

жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Республика Кенгашига жами 26 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан та шикоят, 19 та ариза (6 та ёзма, 5 та оғзаки, 7 та электрон, 8 та ишонч телефони орқали).

Бугунги кунда, мурожаатларнинг 12 таси қаноатлантирилди, 10 тасига ҳуқуқий  тушунтириш берилди, та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилди. таси аноним            мурожаат бўлганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилди.

  1. Тармоқ тизимидаги амалга оширилган ҳуқуқий тарғиботлар:

жорий йилнинг 23 август куни Республика Кенгаши тармоқ тизимининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги 30 дан ортиқ ташкилотларининг
40 нафардан ортиқ ходимлари билан Федерация кенгашининг мажлислар залида;

жорий йилнинг 12 октябрь куни тармоқ тизимининг 50 дан ортиқ ташкилотлари ходимларига “ЖМ Ўзбекистон” АЖнинг мажлислар залида;

жорий йилнинг тармоқ тизимининг 30 дан ортиқ корхона, ташкилотларининг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ҳамда бош бухгалтерларига Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-мохияти ва уни хаётга татбиқ қилиш масаласи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида ўқув-амалий машғулот ўтказилди, машғулотлар интерфаол усулда  ташкил этилди.

  1. Тармоқ тизимидаги амалга оширилган сайёр қабуллар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги
ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни такшил этиш мақсадада, Республика Кенгаши томонидан 11.05.2017 йилда тасдиқланган Сайёр қабуллар жадвали асосида тармоқ тизимидаги 40 дан ортиқ корхоналарнинг ишчи-ходимлари билан тўғрисидан тўғри суҳбатлар ташкил этилди.

Мурожаатлар мазмунига кўра, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритишни расмийлаштириш тартиби бўйича, меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби бўйича, касаба ушмалари фаолиятини ёритуб борувчи баннерларни ташкил этиш бўйича ҳамда касаба уюшмаси билан танишиш учун қўлланмалар билан таъминлаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек тиббий кўриклардан ўтиш тартиби ва бошқа шу каби саволлар бўйича бўлди. Шундан,
126 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 166 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бугунги кунга қадар Республика Кенгашининг веб-сайти орқали 10 га яқин мақола эълон қилинди.

  1. 2017 йил 01 декабрь ҳолатига Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳужжатлар бўйича:

Республика Кенгаши аппарати штатлар жадвалига ўзгартириш киритилиб, янги Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси лавозим жорий қилинганлиги муносабати билан Республика Кенгаши аппарати ходимларининг лавозим йўриқномаси янги таҳрирда қабул қилиниб, 16.10.2017 йилда Раёсат қарори билан тасдиқланди;

ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган хўжалик шартномалар сони 58 та;

Жамоа шартномалар сони 21 та;

Экспертизадан ўтказилган фармойишлар сони 129 та, жумладан:

оралиқ фармойишлар114 та;

ходимларга оид фармойишлар 16 та.

 

Print Friendly, PDF & Email