Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан, тармоқ корхоналарининг бир қатор фаоллари ўртасида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан хотира кечаси уюштирилди.
Тадбирда «Ислом Каримов — мустақил Ўзбекистон асосчиси» мавзусида давра сухбати ўтказилди. Йиғилганлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти билан боғлиқ хотиралари билан бўлишдилар. Тадбир Тошкент шаҳридаги Оқ сарой мажмуасида қад ростлаган Ислом Каримов ҳайкали пой остига гулчамбар қўйиш маросими билан ўз якунига етди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: