Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг III – Мажлиси ва навбатдаги Раёсат йиғилиши тўғрисида

    Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  иш режасига  асосан  2018  йил 25 январь куни навбатдаги III– Мажлиси бўлиб ўтди.   Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Р.Ю. Самарбеков иштирок этди.

   Шунингдек, Мажлис ишида Республика Кенгаши аъзоларидан ташқари, бошланғич ташкилотлар раислари ва тармоқнинг йирик корхона ва ташкилотлар рахбарлари иштироқ этдилар.

    III – Мажлис кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2017 йил давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида Республика Кенгашининг ҳисоботи.
  2. Ташкилий масалалар.

   Мажлиснинг биринчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2017 йил давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида”ги масаласида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Ш. Исроиловни маърузаси тингланди. Шунингдек, 2018 йилга вазифалар белгилаб олинди.

   Мажлиснинг иккинчи масаласида “Ташкилий масала”лар кўриб чиқилди. Республика Кенгаши аъзолари таркибидан турли сабабларга мувофиқ (иш жойи ўзгарган, нафақага чиққан) чиқиб кетган ва Республика Кенгаши билан алоқалари ўзилганлиги муносабати билан Республика Кенгаши аъзолари таркибига янги аъзолар сайланди. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси тизимига янги масъул ходимлари қўшилганлиги муносабати билан, Республика Кенгаши Раёсат аъзолари тавсияларини эътиборга олиб Республика Кенгаши Раёсати аъзолари таркибига қўшимча янги аъзолар сайланди.

   Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ҳисобот йили мобайнида ўз фаолиятида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар. Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул  қилинди.

   Бундан сўнг Республика Кенгашининг навбатдаги 9-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

    Раёсат йиғилишининг кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. 1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Ҳалқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида 2017 йилдаги жамланма статистик ҳисоботи якунлари тўғрисида.
  3. 3. Иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталар томонидан ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
  4. Тармоқнинг Хоразм вилоятидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишларни ўрганиш ва бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
  5. Халқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерацияси томонидан ташкил қилинган, Анкара шаҳрида бўлиб ўтган бозор иқтисодиёти шароитларидаги касаба уюшмаларининг фаолияти масалалар мавзусидаги семинарда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси делегациясининг иштироки тўғрисида.
  6. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг аппаратининг 2018 йил I — ярим йиллиги учун иш режаси тўғрисида.

    Ҳар бир масала юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул  қилинди.

Print Friendly, PDF & Email