Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови натижалари тўғрисида

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг корхона ва ташкилотларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан ҳар икки йилда бир марта бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танловининг ўтказилиши бу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Кўрик-танловнинг ўтказилиши натижасида корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшма қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди.

Кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш мақсадида бошқа бошланғич ташкилотлар раислари учун ҳар йили бўлиб ўтадиган Федерациянинг Ўқув марказида амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Фаолияти намунали йўлга қўйилган касаба уюшма ташкилотлари раислари ўз тақдимот (презентация)ларини намойиш этиб, тажриба алмашиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари ҳар йили бошланғич ташкилотлар раисларининг ўзаро тажриба алмашишлари учун намунали бошланғич ташкилотларга ташрифлари ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан,  «Самарқандавтозавод” МЧЖ,  “Ўзметкомбинат” АЖ, «GM-Uzbekistan» АЖ, “Жиззаҳ аккумулятор заводи” АЖ ва “ФарғонаАвтоойна” МЧЖ фаолиятларини ўрганиш мақсадида тармоқнинг касаба уюшма раислари ва фаолларига Республика Кенгаши томонидан сайёр тадбирлар ташкил қилиб келиняпти.

Шундай каби тадбирлар ўтказиш анъанага айланмоқда. Кейинги сайёр тадбиримиз 2019 йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. Шунда тармоқнинг бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари   Хоразм  вилояти «GM-Uzbekistan» АЖ филиали фаолияти билан танишадилар.

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови нафақат намунали ташкилотларни тақдирлаш учун ўтказилмоқда, балки амалдаги бахолаш мезонига асосан уларни фаолиятини баҳолашга керакдир. Республика Кенгаши мутахассилари томонидан бошланғич ташкилотларга чиқиб, уларга фаолиятини олиб боришда тавсиялар киритиб, янги касаба уюшмаси тузилган ташкилотларга фаолиятини бошлашда тўғри йўл кўрсатиб, ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам бериб келинмоқда. Ушбу кўрик-танлов қилинган ишларни натижаларини кўрсатади, деб ўйлаймиз.

2019 йил “Энг намунали бошланғич ташкилот”  кўрик-танловининг I – босқичида 70 тага яқин бошланғич ташкилотлар иштирок этди. Танловда энг фаол қатнашганлар тармоқнинг Андижон ва Фарғона вилоятлардаги бошланғич ташкилотлар.

Кўрик-танлов натижалари бўйича тармоқнинг йирик бошланғич ташкилотларидан (аъзолари сони 100 нафардан кўп бўлган) 3 таси энг юқори балларга эришганлар Андижон вилояти “ЎзСеМюнгКо” МЧЖ кўшма корхонаси   (касаба уюшма қўмитаси раиси Хуршидбек Рахмонов); Тошкент шаҳар “Ўзэлектроаппарат-электрощит” АЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Муқаддас Мирзараҳимова); Фарғона вилояти “UZSUNGWOO”  МЧЖ қўшма корхонаси (касаба уюшма қўмитаси раиси Ғафуржон Нурматов).

Аъзолари сони 100 нафардан кам бўлган бошланғич ташкилотлардан 3 таси: Наманган вилояти “АвтосаноатПласт” МЧЖ қўшма корхонаси (касаба уюшма қўмитаси раиси Гулнора Нуриддинова); Фарғона вилояти “FERAE” МЧЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Гулнора Казакбоева) ва Навойи вилояти “UzEraeCable” МЧЖ қўшма корхонаси (касаба уюшма қўмитаси раиси Азизжон Рўзиев) Республика Кенгаши босқичида юқори баллар асосида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиблари бўлиб чиқишди.

Жорий йилнинг 11 июль куни тармоққа қарашли Тошкент политехника музейида “Энг намунали бошланғич ташкилот”  кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни кириш сўзидан сўнг ғолибларни фаолияти юзасидан тақдимотлар тингланди. Ғолибларни тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди. Намунали бошланғич ташкилотлар раислари томонидан ғолибларга Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

I-ўрин эгаллаган Андижон вилояти “ЎзСеМюнгКо” МЧЖ кўшма корхонаси   ва Навойи вилояти “UzEraeCable” МЧЖ қўшма корхонаси бошланғич ташкилотлар Федерация Кенгашининг финал босқичига йўлланма олдилар.

Ташкилий ишлар бўйича   

бош мутахассис                                                                    Ш.Аюпова    

 

Print Friendly, PDF & Email