«Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танлови «Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш чилангари» номинацияси Республика босқичи тўғрисида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюмаси Республика Кенгаши тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ходимлар ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўрасида «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танлови «Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш чилангари» номинацияси бўйича кўрик-танлов ўтказди.

Кўрик-танлов туман (шаҳар), корхоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда Республика миқиёсида “Автотеҳҳизмат” МЧЖ 3-ТҲҚСда ўтказилди.

Республика босқичида Республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Хоразм вилоятлари хамда Тошкент шаҳридан 8 нафар иштирокчилар амалий ва назарий топшириқларда ғолиблик учун беллашдилар.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин: “Автотеххизмат” МЧЖ ходими – Усмонов Иброхимжон Мурод ўғли – 99 балл.

2-ўрин: “Узметкомбинат” АЖ ходими — Очилов Зухриддин Зайниддин ўғли – 85,5 балл.

3-ўрин: “Автотеххизмат-Ф” МЧЖ ходими – Азимов Азизбек Анвар ўғли – 80,5 балл.

ғолиб деб топилдилар. Ғолиб ва иштирокчиларга Республика Кенгашининг совалари ҳамда дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email