Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюмаси Республика Кенгаши тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ходимлар ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўрасида «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танлови «Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш чилангари» номинацияси бўйича кўрик-танлов ўтказди.
Кўрик-танлов туман (шаҳар), корхоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда Республика миқиёсида “Автотеҳҳизмат” МЧЖ 3-ТҲҚСда ўтказилди.
Республика босқичида Республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Хоразм вилоятлари хамда Тошкент шаҳридан 8 нафар иштирокчилар амалий ва назарий топшириқларда ғолиблик учун беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин: “Автотеххизмат” МЧЖ ходими – Усмонов Иброхимжон Мурод ўғли – 99 балл.
2-ўрин: “Узметкомбинат” АЖ ходими — Очилов Зухриддин Зайниддин ўғли – 85,5 балл.
3-ўрин: “Автотеххизмат-Ф” МЧЖ ходими – Азимов Азизбек Анвар ўғли – 80,5 балл.
ғолиб деб топилдилар. Ғолиб ва иштирокчиларга Республика Кенгашининг совалари ҳамда дипломлари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: