Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов амалий ёрдам бериш мақсадада “O’ZELEKTROAPPARAT-ELECTROSHIELD” акциядорлик жамияти қўшма корхонасига ташриф буюрди.
Ташриф жараёнида ойлик маошларининг ўз вақтида тўланиши, иш ўринларининг барқарорлиги, техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва шароитлари бўйича ахволни жиддий таҳлил қилиш ҳамда ходимлар билан учрашиб, уларга мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович раҳбарлигида иқтисодиётни юргизиш, одамларнинг оғир аҳволга тушиб қолмаслигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган энг долзарб ишларини тушунтириб ўтилди.
Суҳбат жараёнида ишчи хизматчилар Давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатдан рози эканликларини баён қилдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: