Наманган вилояти Косонсой туманида пахта йиғим-терими қандай ташкил этилган?

Наманган вилояти Косонсой туманида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш  ва пахта йиғим-терим даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гурухи аъзолари Наманган вилояти  Косонсой туманини ўрганиш ишларини олиб борди. Туманда теримчиларга пахта далаларида қийинчиликсиз терим ишларини олиб боришлари ва уларга яратилган шароитлар билан танишиш учун  теримчилар билан сухбатлар олиб борилди. Теримчиларга кластерлар ва фермерлар томонидан барча шароитлар яратиб берилганлигини айтиб ўтишди.

Ишчи гурух томонидан пахта далаларида теримчилар билан мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган  давра сухбатлари ўтказилди.

Пахта йиғим-терим даврида фаол иштирок этаётган теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email