«Ўзметкомбинат» АЖ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР учун супер таклиф, яъни топширилган металлоломнинг ҳар бир килограмми учун 800 сўмдан нарх белгилаган бўлиб, 200 килограмдан ортган вазндаги металлолом учун манзилингиздан олиб кетиш имконияти мавжудлигини эълон қилади.
ЮРИДИК ШАХСЛАР учун эса «Ўзметкомбинат» АЖ топширилган металлоломнинг ҳар бир килограми учун 1000 сўмдан қабул қилиш таклифини билдиради.
Демак, агар сиз юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, у ҳолда топширилган 1000 кг металл парчалари учун 1 миллион сўм ишлаб оласиз. Металл парчалари оғир буюм бўлганлиги учун 1000 кг металл парчаларини йиғиш унчалик ҳам машаққатли иш бўлмайди.
1000 кг – 1 миллион сўм;
10 000 кг – 10 миллион сўм;
100 000 кг – 100 миллион сўм!…..
Биз ишонамизки, кичик қишлоғингизнинг ўзидан бемалол 100 тоннадан ортиқ турли-туман темир жиҳозлар, металл парчаларини тўплай оласиз! Фақат, буни тўғри йўлга қўйсангиз бас!
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: