Амалий ёрдам.

 

2020 йилнинг 13 октябрь куни Тошкент вилоятида жойлашган «Чирчиқ трансформатор заводи» АЖ, «Чирчиқ қишлоқ ҳўжалик техникаси заводи» АЖ ва «Чирчиқ авиация ремонт заводи» АЖ га Республика Кенгаши раис ўринбосари Исроилов Шоикром Шоумарович, Республика Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси Розиков Жасур Қобил ўғли, Республика Кенгаши ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи Алаутдинова Аъло Анваровна ва Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Камолов Илхом Иброҳимович  амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Чирчиқ шахрига хизмат сафарига боришди.

Хар бир корхонага ташриф жараёнида касаба уюшмаси қўмитаси раислари хамда ёшлар масалалари бўйича фаолият олиб бораётган ходим билан давра сухбатлари бўлиб ўтди.

Ишчи-ходимлар ва ёшларга қаратилаётган эътибор, қўшимча имтиёзлар, яратилган шароитлар қўриб ўрганилди.

Ишчилар билан суҳбатлашилди. Сухбат жараёнида муаммолар йўқлиги улар корхона ва касаба уюшма қўмитаси фаолиятидан мамнунлигини айтишди.

«Чирчиқ трансформатор заводи» АЖ да касаба уюшма қўмитаси раисини касаба уюшма аъзоларининг сони 1000 кишидан ортиши муносабати билан озод этилган касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига ўтказиш бўйича касаба уюшма қўмита аъзолари ва рахбарият билан музокаралар олиб борилди. Икки хафта ичида керакли хужжатлар таёрлаб сайлов конференциясида ўтказилиши режалаштирилди.

Print Friendly, PDF & Email