“Ўз Донгжу Пэинт Ко” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси.

Андижон шаҳридаги да Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг саккизинчи қурултойида кўтарилган масалалар мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ишчи-ходимларнинг металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси республикаси кенгашининг Андижондаги масъул ташкилотчиси Шерзод Бўтаев ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Сардор Латипов билан мулоқотида Президент меҳнаткашлар ҳамда касаба уюшма ташкилотларига мурожаати юзасидан фикр алмашилди.

 

Мазкур корхонада 542 киши меҳнат қилади. Уларнинг 133 нафари хотин-қизлар. Ишчи-ходимларнинг асосий қисми ёшлардан иборат. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг тавсиялари асосида иш берувчи ҳамда бошланғич қўмита томонидан уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий муҳофазаси, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида намунали тизим яратилган. Ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандларини болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдириш, ички туризм йўналишида тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш, маданий-маърифий тадбирлар, касб касалликларини олдини олиш мақсадида даврий тиббий кўрик ҳамда доимий гимнастика ва спорт машғулотлари учун шарт-шароит яратиш борасида ҳавас қилгулик натижаларга эришилмоқда.

 

Мулоқотда мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, барчани қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари, адолатли ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар ва ёшлар манфаатдорлигини ошириш юзасидан бир қатор қўшимча имтиёз ва кафолатлар жорий этиш борасида иш берувчи билан ҳамкорликда ҳаракат режаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди. Меҳнат муносабатларига оид натижаларни яна бир поғона юксалтириш, ҳар жабҳада “инсон манфаатлари муҳим” деган тамойил асосий мезон бўлиб қолиши қайд этилди. Бунга жавобан ишчи-ходимлар фаоллари ҳам меҳнатда янада яхши кўрсаткичларга эришиш йўлида бор билими ва куч-ғайратини сафарбар этишларини айтиб ўтдилар.

Ана шундай тадбирлардан бири вилоят марказидаги “ЎзСемюнгКо” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида ҳам ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email