«Автоойна» МЧЖда йиғилиш бўлиб ўтди.

2020 йил 18 ноябрь куни «Автоойна» МЧЖ мажлислар залида корхона мехнат жамоасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 22 нафар касаба уюшмаси фаоллари, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Э.Н., Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчиси Хамидов Т.К.лар иштирок этдилар.

 Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг VIII-Қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги ва VIII-Курултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи меҳнаткашлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати корхона ишчи–хизматчиларига ва касаба уюшмаси фаолларига ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш сўнгида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Э.Н. билан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Ишчи-хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Йиғилиш бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди. Йиғилишда фаол иштирок этган ходимларга Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан китоблар совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email