Маданий ҳордиқ. Театр.

Куни кеча 5-декабрь куни комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан комбинатимизнинг яна 100 нафарга яқин ишчи-ходимлари Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилган «Кўнгил» номли спектакль томошасига ташриф буюришди.

Мазкур спектаклда оилавий мавзу кўтарилиб, унда аёл кўнгли қанчалик нозик эканлиги очиб берилган. Бош қахрамон онани оилани тиклаш, унга шароит яратиб берган замонавий қахрамон деса бўлади. Асарда кўнгилни асраш деган мақсад бор ва ундан томошабинлар оиладаги ёруғликни, гўзалликни, мехрни кўриб ибрат олиб чиқиб кетади. Хар бир оилада эр-хотин, фарзанд бир-бирларига меҳрли, оқибатли, эътиборли бўлишга ундайди.

Спектаклда асосий ролларни Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарход Абдуллаев актёр Бахтиёр Юсупов, актрисалар Шахло Темирова ва Зебинисо Холиқовалар махорат билан ижро этишиб томошабинларда илиқ таассурот қолдиришди.

Print Friendly, PDF & Email