Беллашувлар якунланди.

«Узметкомбинат» АЖнинг «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинган кун»нинг 28 йиллиги муносабати билан комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан спортнинг шашка, нишонга отиш, тош кўтариш ва стол тенниси турлари бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани қўмита раиси Аҳмаджон Узоқов барча иштирокчиларга мусобақада омад тилаган ҳолда очиб берди. Ундан сўнг, «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуаси спорт гимнастикаси иштирокчилари томонидан чиқишлар бўлиб ўтди ва мусобақаларга старт берилди.

Print Friendly, PDF & Email