ФАОЛИЯТ МУВОФИҚЛАШТИРИЛДИ.

Самарқандда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоят бўлинмаси кенгаши таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Тизим корхоналари бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳа ходимлари шарт – шароитини яхшилаш, меҳнатини муҳофазалаш ҳаётий зарурат. Шу боис ҳам бугунги кунда кучли, уюшган тузилма эҳтиёжи қаноатлантирилди. Бўлиб ўтган ташкилий таъсис конференцияда, республика тармоқ касаба уюшмасининг Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятлари бўйича масъул ташкилотчиси вазифасида ишлаб келган Олимхон Мирзаев бўлинма кенгаши раислигига сайланди. Шунингдек, конференция делегатлари жамоатчилик асосидаги раиси ўринбосари ва тафтиш комиссияси раисларини ҳам сайлашди.

Print Friendly, PDF & Email