Чирчиқ шаҳрига ташриф.

Амалий ёрдам кўрсатиш ва олиб борилаётган фаолият билан танишиш мақсадида 19 февраль 2021 йилда Республика Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси Ж.Розиқов, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича С.Жавлонов маъсул ходимларидан иборат ишчи гурух “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги заводи” АЖ ва “Чирчиқ авиация ремонт заводи”(ЧАРЗ)да бўлиб, иш берувчилар ва ходимлар билан учрашишди. Корхонадаги ёшлар иттифоқи етакчиси томонидан бажарилаётган ишлар билан танишилди. Иш жойларида, ижтимоий объектларда бўлиб, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, жамоа шартномалари бандларини бажарилиши, ойлик маошларини ўз вақтида тўланиши, касаба уюшма кутубхонаси, иш жойлрига келиб-кетиш, биринчи тиббий ёрдам хонаси билан танишиб чиқилди. Амалий ёрдам кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email