Бекободлик Нодиржон Осиё Чемпиони!

Жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкентда самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг 16 мамлакатидан 350 нафар спортчилар медаллар учун кураш олиб борди.

Биз учун қувончлиси мазкур мусобақада 98 кг вазнда муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилган?  комбинатимизга қарашли «Металлург» спорт мажмуасининг ёш истеъдодли мураббийси Нодиржон Мерхаликов 1-ўринни эгаллаб, 🥇олтин медални қўлга киритди. Ҳамда Осиё чемпиони номига сазовар бўлди. Мураббийси Ориф Маъмуров.

Биз Чемпионимизни ва устозини ҳамда яқинларини эришган ютуқлари билан табриклаймиз! Ҳамда келгусидаги фаолиятларида улкан ғалабалар тилаймиз!

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

 

 

Print Friendly, PDF & Email