«30-июнь — Ёшлар куни» муносабати билан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бўлинма кенгаши ташаббусига кўра, Республика Кенгаши билан ҳамкорликда, Андижон вилоятидаги ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилувчи 35 нафар ёшларнинг Хонобод шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Яқинда ташкил этилган Андижон вилоят бўлинма кенгаши ўз фаолиятини тармоқ ёшларига эко-тур ташкил этишдан бошлади. Андижон вилоятидаги корхоналарнинг 15 тасидан 2 нафар илғор ёшлар танлаб олинди. Саёҳат давомида ёшлар Бибиваш ҳамда Фозиламон ота зиёратгохлари, Камправот сув омборида бўлишди. Хонабод боғида сайр қилишди. Андижон вилоят бўлинма кенгаши томонидан ёшларга дастурхон тузалди.
Кўрсатилган эътибордан ёшларнинг боши осмонга етди ва бундай тадбирлар бардавом бўлишига тилак билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: