Ўзметкомбинат ишчи-ходимлари ўртасида «Ёш китобхон» кўрик-танлови ўтказилди

Аввал хабар берилганидек  касаба уюшмаси қўмитаси ва комбинат ёшлар иттифоқи Кенгаши билан ҳамкорлигида Ватанимиз  мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлари ўртасида «Ёш китобхон» кўрик-танлови ўтказилди.

Танловнинг якуний босқичида 9 нафар иштирокчи танлов низомида кўрсатилган китоблардан тузилган 30 та саволларга асарларнинг мазмун мохияти хақида ёзма равишда жавоб беришди. Якунда хакамлар хайъати томонидан 30 та саволга аъло даражада жавоб берган қуйидаги иштирокчилар «Ёш китобхон» кўрик-танлови ғолиби бўлишди:

1-ўрин Ғулом Мўминов
2-ўрин Анвар Ишматов
3-ўрин Бекзод Хожимуратов

Ғолиблар мустақиллик байрами арафасида комбинат раҳбарияти томонидан Низомда кўрсатилганидек 1-ўрин учун 2.500.000 сўм, 2-ўрин учун 1.500.000 сўм ва 3-ўрин учун 1.000.000 сўм миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Шунингдек қолган қатнашчиларга фаол иштироклари учун касаба уюшмаси қўмитаси томонидан энг сара асарлар тўплами совға қилинди.

 

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email