Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исроилов, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари бўйича масъул ташкилотчиси Худудий Кенгаш раиси Олимхон Мирзаев ҳамда “Жиззах аккумулятор заводи” касаба уюшма қўмитаси раиси, Пленум аъзоси Улуғбек Уразбаевлар Жиззах вилоятига тармоққа тегишли корхоналарга амалий ёрдам бериш мақсадида ташриф буюришди.
Ташриф давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти Кенгаши рахбарияти ва бўлим бошлиқлари билан ишчан мулоқотлар ўтказилди. Ҳусусан, Кенгаш раиси ўринбосари Аъзам Ихтиёров билан Жиззах вилоятида ташкил бўлаётган тармоққа қарашли заводларни касаба уюшмага олиш масаласи ўрганиб чиқилди.
Биринчи ташриф Жиззах автомобиль заводи бўлди. Заводда бизни масъул ходимлар Шухрат Назиров ва Жахонгир Тухтасиновлар кутиб олишди. Қизғин сухбат давомида Ш.Исроилов касаба уюшмага аъзолик афзалликлари тўғрисида тўлиқ маълумот берди ва бунинг натижаси ўлароқ корхона ишчи-ходимларини аъзоликка кириш масаласи ташаббускор гуруҳ томонидан маъқулланди. Таъсис конференцияси октябрь ойининг 12-санасига режалаштирилди.
Иккинчи ташриф, “АДМ Жиззах” МЧЖ корхонасига бўлди. Бизларни корхона бош менеджери Нодирбек Содиқов, бош технолог Бахтиёр Жўраев ҳамда сифат бўлими бошлиғи Акмал Алиназаровлар кутиб олишди. Корхонада касаба уюшма ташкилотини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан ишчи хизматчилар билан касаба уюшма афзалликлари тўғрисида қизғин сухбат бўлиб ўтди. Бугунги кунда заводда 200 нафарга яқин ходим хизмат қилмоқда. Завод рахбарининг айтишича, 2022 йил ноябрь ойида заводда 2000 нафардан ортиқ ишчи ишлаши назарда тутилмоқда. Шундан сўнг, ишчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ташаббускор гуруҳ билан келишилган ҳолда октябрь ойининг 15-санасида ушбу заводда хам таъсис конференцияси ўтказиш режалаштирилди.
Учинчи ташриф “Жиззах дистрибьютор заводи”га бўлди. Бугунги кунда заводда 80 та ишчи хизматчи фаолият юритмоқда. Заводда мехнат жамоаси кенгаши иш олиб бораётган экан. Кенгашни касаба уюшма ташкилотига ўзгартириш масаласи завод раҳбарияти ҳамда кенгаш раиси билан келишиб олинди ва улар тармоқ касаба уюшмасига аъзо бўлишга розилик билдирдилар.
Шундай қилиб, октябрь ойида учта янги ташкилот таъсис конференциясидан сўнг касаба уюшма аъзоларимиз 400 тага кўпайиши кутилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: