«UzAuto Motors» АЖ корхонасининг бўёқлаш цехи фаол ходимлари тақдирланди

«UzAuto Motors» АЖ корхонасининг 2021 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилга ва унинг сифатига бўлган талабларни бажарилишида, автомобилсозлик соҳасини ривожлантиришда ҳамда янгиликларни жорий қилишда самарали меҳнат ва билимдонлиги билан барчага наъмуна бўлиб, юклатилган ҳар қандай вазифаларга сидқидилдан  ёндошиб, ўз вақтида аъло даражада бажараётган «Бўёклаш» цехи 10 нафар ишчи-ходимларни  тантанали равишда тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Ўтказилган тақдирлаш маросимида корхона рахбарияти ва касаба уюшмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ўктамжон Мирзаев томонидан голиб ишчиларга тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email