Кексалар хафталиги тадбирлари

Барчангизга маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Жамиятимиздаги кекса авлод вакилларини эъзозлаш ва қадрлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Доим эътиборимизда бўлган кекса авлод вакилларидан яна бир бор ҳабар олиш, уларни зиёрат қилиш мақсадида жойларда қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг 10дан ортиқ тармоқ корхоналарида ўтказилди.

Тадбир доирасида, корхонада фаолият юритиб, хозирда нафақа ёшида бўлган ишчи ходимлар холидан хабар олинди, уларга совғалар улашилди. 

Кўрсатилган эътибордан кекса авлод вакилларининг боши осмонга етди. Билдирилган илиқ тилаклар барчага хуш кайфият улашди.

 

Print Friendly, PDF & Email