«UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2021 йил учун «Энг яхши ишчи» ва «Энг яхши бригада» номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказиш бўйича тасдиқланган Низом асосида корхонада 2021 йил сентябрь ойи якуни бўйича «Энг яхши ишчи» номинацияси кўрик-танлов якунланди. Кўрик-танлов ўтказиш бўйича тузилган комиссия хулосасига асосан сентябрь ойида «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича 10 нафар ишчи ғолиб деб топилиб, уларни ўз иш жойларида тадбирлар ташкил қилиниб, тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Жойларда «Энг яхши ишчи»ларни тақдирлаш бўйича касаба уюшмаси томонидан тайёрланган дипломлар ва эсдалик совғаларини Касаба уюшма қўмитаси раиси Ўктамжон Мирзаев ва жойлардаги бошқарма-бўлим бошлиқлари томонидан такдирлаб берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: