Узлектроаппарат-Электрощит заводининг 80 йиллиги нишонланди

Узэлектроаппарат-Электрощит заводининг 80 йиллиги муносабати билан завод раҳбарлари ўз ходимлари учун катта байрам ташкил этишди.

Байрам давомида ходимлар учун маданий, кўнгил очар дастурлар, ветеранларни тақдирлаш маросими ва мега палов ташкил этилди.

Элимиз ардоғидаги бир гуруҳ ошпазлар завод ходимларининг хурсандчиликларига шерик бўлиб, уларни мега палов ила меҳмон қилишди.

Келажакда завод фаолиятига, мутасаддиларига мувафақиятли парвозлар билан бирга, узоқ йиллар мобайнида ушбу завод эл-юрт учун доимо манфаатли бўлишини тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email