ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА ҒОЛИБЛИК

Тошкент шаҳрида “Art Silk Way” халқаро танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар уч йилда ўтказилади.

Бу йил 120 нафардан зиёд ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар санъатнинг хореография, вокал, мусиқий театр йўналишлари бўйича қатнашди. Унда “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига қарашли Металлурглар маданият саройининг тўгарак раҳбари Гулноза Турдибоева бошчилигидаги «Парвоз» намунали болалар рақс жамоаси муносиб иштирок этиб, жамоавий ва дуэт ижроси бўйича «Қизлар давраси» ва «Хоразмча» номли рақси учун иккита 1-ўринни қўлга киритишди. Ғолибларга Туркияда бўладиган халқаро танловга йўлланма берилди..

 

Print Friendly, PDF & Email