🔰Шу кунларда Тошкентда «Юнусобод» спорт мажмуасида Самбо бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 46-маротаба ташкил этилаётган мазкур жаҳон чемпионатида жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочи медаллар учун баҳсларга киришган.
✅Биз учун энг қувончлиси ушбу нуфузли мусобақада 98 кг вазнда муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилган хамшахаримиз, комбинатимизга қарашли «Металлург» спорт мажмуасининг самбо бўйича ёш истеъдодли мураббийси Нодиржон Мирхаликов финалда россиялик Антон Коноваловга қарши баҳс олиб бориб ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Ҳамда Жахон чемпиони номига сазовар бўлди.
💐Биз Чемпионимизни, устозларини, ҳамда яқинларини эришган улкан ғалаба билан табриклаймиз! Ҳамда келгусидаги фаолиятларида бунданда юксак ютуқлар тилаймиз!
«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: