«UzAuto Motors» AJ касаба уюшма қўмитаси «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан корхонада фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини тақдирладилар

Саломатлик инсон учун улуғ неъмат. Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир. 33 миллиондан зиёд нуфузга эга халқимиз саломатлиги йўлида буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибасини аямай,матонат кўрсатиб келаётган минглаб тиббиёт ходимларининг ҳар куни қаҳрамонликдан, хайрли ишлардан иборат десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Шу боис ҳам, «UzAuto Motors» AJ рахбарияти ва касаба уюшмаси томонидан соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу муносабат  билан корхона рахбарияти ва касаба уюшмаси корхона тиббий кисимда самарали мехнат қилаётган тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан тантанали табриклаб  уларга  эсдалик совғалари  берилди

Print Friendly, PDF & Email