Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 19.10.2020 йил кунги ПҚ-4865 сонли Қарорини хамда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 4-феврал кунги №БМ-06/33 сонли хатини ижросини таъминлаш бўйича корхонамизда 2022 йил 11-феврал куни буюк сиймоларимиздан Ғазал мулки Султони Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги хамда Буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, улкан шоир Захириддин Муҳаммад Бобур тавллудининг 539 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев феврал ойини Навоийхонлик ва Бобурхонлик ойи деб эълон қилди хамда жойларда Маънавий–маърифий тадбирлар ўтказилиши тўғрисида қарорлари асосида корхонамизда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, унда Андижон вилоят Маънавият маркази, Асака тумани Хокимлиги ва Асака тумани Маданият марказининг бир гурух ходимлари, мутахасислари хамда корхонамизнинг ишчи –ходимлари ва ёшлари иштирок этдилар. Маданий-маърифий тадбирни корхона Касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ўктам Давлатович кириш сўзи билан очди. Маънавий-маърифий тадбир қатнашчиларини самимий табриклади ва сўзни Андижон вилояти Маънавият ва маърифат тарғиботчиси, ижодкор шоир ёзувчи Шамсиддин домла Исаковга берди. Шамсиддин домла Исаков улуғ шоир ва мутаффаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг хамда улуғ шоир, мохир саркарда Захриддин Мухаммад Бобурларнинг таваллуд кунлари муносабати билан уларни хаёти ва ижоди хакида маъруза қилди ва шеър ва ғазалларидан намуналар ўкиб тадбир ишчирокчиларини китобхонликка ва тарихимизни чуқур ўрганишлари хамда манавий озукалар олишларини гапириб катта қизиқиш уйғотди. Тадбир сўнгида тадбирга ташриф буюрган Асака туман маданият уйи санъаткорлари томонидан Алишер Навоий хамда Захриддин Мухаммад Бобурларнинг шеър ва ғазалларидан қўшиқлар куйладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: